Хайриддин Султоновга "Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси" унвони берилди
У "Қуёш барчага баробар", "Бир оқшом эртаги", "Онамнинг юрти", "Умр эса ўтмоқда", "Бобурнинг тушлари", "Бобурийнома" ва бошқа асарлар муаллифи саналади.

Президент фармонига кўра, атоқли адиб Хайриддин Султонга "Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси" унвони берилди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Ёзувчи бугун ўзининг муборак 70 ёшини нишонламоқда.
Хайриддин Султонов 1956 йил 19 январда Тошкент вилояти Қибрай туманининг Тузел қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1978). "Қуёш барчага баробар" (1980), "Бир оқшом эртаги" (1983), "Онамнинг юрти" (1987), "Умр эса ўтмоқда" (1988), "Бобурнинг тушлари" (1992), "Бобурийнома" (1997), "Саодат соҳили" (2005) "Ялдо кечаси (2025) каби насрий китоблари нашр этилган.
"Чангак"," Мозийдан бир саҳифа", "Меҳробдан чаён" каби видеофилмлар ҳамда "Тушларимда кўриб йиғлайман", "Ёзнинг ёлғиз ёдгори" сценарийлари асосида бадиий филмлар суратга олинган.
Ҳозирда Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери сифатида ишламоқда.