platina.uz
Жамият

Андижонда фуқароларни қурол билан қўрқитиб, жиноят содир этган уюшган гуруҳ аъзолари ушланди

Улар криптоактивлар савдоси билан шуғулланувчи шахсни ушлаб, ундан 150 минг долларни тегишли ҳамёнга ўтказиб беришни талаб қилишган. 

Андижонда фуқароларни қурол билан қўрқитиб, жиноят содир этган уюшган гуруҳ аъзолари ушланди

Андижон вилоятида фуқароларни қурол билан қўрқитган ҳолда, жиноят содир этган гуруҳ вакиллари ушланди.

Улар ИИВ ва ДХХ ўтказган тадбирда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Гуруҳ аъзоси М.А (лақаби "ҳожи") ва Ш.А (лақаби "муфтий") ҳозирда республика ҳудудидан чиқиб кетган. Ҳозирда уларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Улар ўз шериклари билан криптоактивлар савдоси билан шуғулланувчи шахсни ушлаб, ундан 150 минг долларни тегишли ҳамёнга ўтказиб беришни талаб қилишади. Уни уриб, тан жароҳати етказган ҳолда 100 минг доллар миқдоридаги криптовалютани ҳамёнга ўтказиб оладилар.

Ушбу гуруҳ аъзоларидан бўлган Ю.О. бир аёл кишининг баданига тан жароҳати етказиб, унинг iPhone моделидаги телефони ва пулларини олиб қўяди.

Ҳозирда гуруҳнинг ушланган вакилларига қарши тергов ишлари олиб борилмоқда. Гуруҳнинг икки асосий аъзоси эса қидирилмоқда.

ИИВ ушбу гуруҳ аъзоларидан жабр кўрганларни ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишини сўраган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid