Эрон ҳаво ҳудуди парвозлар учун очилди
АҚШнинг эҳтимолий ҳужуми сабаб ёпилган осмон сабаб Ўзбекистондан учган самолётлар ҳам ортга қайтишга мажбур бўлганди.

Эрон ҳаво ҳудуди яна парвозлар учун очилди.
Эрон Фуқаро авиацияси ташкилоти маълумотларига кўра, ҳаво ҳудуди жўнаш, қўниш ва транзит рейслар учун очиқ. Баёнот давлатга қарашли IRIB телерадиокомпанияси томонидан келтирилди.
Flightradar маълумотларига кўра, Эроннинг Sepehran Airlines, Fly Kish, Mahan Air, Meraj Airlines, Taban Airlines, Mehr Airways ва Emirates, Etihad Airways, Flydubai, Air Arabia авиакомпаниялари, шунингдек, Туркия, Ўзбекистон ва Тайван авиакомпаниялари мамлакат бўйлаб парвозларни қайта тиклади.
Flightradar 15 январ кечаси Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистондан учган қатор рейслар ортга қайтарилди.
Эронда декабр ойининг охиридан бери миллий валютанинг қулаши ва нархларнинг кескин кўтарилиши сабабли норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишчилар режим ўзгаришини талаб қилмоқда.
14 январ оқшомида Reuters манбаларга таяниб, АҚШ 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкинлигини хабар қилди.