platina.uz
Жамият

Банкка қарзини тўламаган фуқаронинг автомобили мусодара қилинди

Сергели туманида “TBC Bank” олдидаги 31,7 миллион сўмлик қарз сабаб аёлнинг “Cobalt” автомобили мажбурий тартибда мусодара қилинган. Машина аукционда сотилади.  

Банкка қарзини тўламаган фуқаронинг автомобили мусодара қилинди

Сергелида аёл банк олдидаги қарзи сабаб автомобилидан айрилди.

Сергели туманида “TBC Bank” олдидаги 31,7 миллион сўмлик қарз сабаб аёлнинг “Cobalt” автомобили мажбурий тартибда мусодара қилинди.

Автомобил мусодара қилинди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати.

Сергели тумани Мажбурий ижро бюросига Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 2024 йил 24 декабрдаги қарори келиб тушган. Мазкур қарорга кўра, фуқародан “TBC Банк” фойдасига 31,7 миллион сўм ундириш белгиланган. Иш 2025 йил 20 ноябр куни ижрога қабул қилинган.

Фуқарога қарзни 15 кун ичида ихтиёрий равишда тўлаш ҳуқуқи берилган, бироқ белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган.

Мажбурий ижро жараёнида фуқаро яширишга уринган “Cobalt” русумли автомобил қидирувга тушган. Маълум вақтдан сўнг автомобил топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда транспорт воситасини онлайн аукцион орқали сотувга қўйиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Савдодан тушган маблағ қарзни қоплашга йўналтирилади, қолган қисми эса автомобил эгасига қайтарилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid