platina.uz
Жамият

Таиландда ўзбекистонликлар тушган катер ҳалокатга учради

Ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган. 

Таиландда ўзбекистонликлар тушган катер ҳалокатга учради

Таиландда ўзбекистонлик сайёҳлар тушган катер ҳалокатга учради. ТИВ ҳолат юзасидан баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда Таиланд Қироллигининг Пхукет оролида содир бўлган катер ҳалокати ва ундаги Ўзбекистон фуқаролари ҳақида хабарлар тарқалди.

Жорий йилнинг 11 январ куни ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган. Жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.

Шунингдек, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келган, дейилади хабарда.

Таъкидлаш керакки, қайиқда Россия, Қозоғистон, Буюк Британия ва Полша фуқаролари ҳам бўлган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid