platina.uz
Жамият

Самарқанд тумани тугатилади

Қарор Самарқанд шаҳрини “миллионли шаҳар”га айлантириш мақсадида қабул қилинган. 

Самарқанд тумани тугатилади

Самарқанд тумани тугатилади— шаҳар “миллионли” мақомга яқинлашмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида "Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманини тугатиш, Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қонунчилик палатаси қарори депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Парламент қуйи палатасида муҳокама этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилади.

Қарор Самарқанд шаҳрини “миллионли шаҳар”га айлантириш мақсадида қабул қилинмоқда. Шу муносабат билан шаҳар чегаралари қайта кўриб чиқилади.

Натижада Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгаяди. Аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кескин ошиши кутилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid