Миллий терма йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди
Рўйхатда легионерлар йўқ. Каннаваро маҳаллий чемпионатда ўйнаётган футболчиларни жалб этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига жалб этилган футболчилар эълон қилинди.
Мураббийлар штаби жамоанинг биринчи ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
"Оқ бўрилар"нинг биринчи ўқув-машғулот йиғини 20 январ куни БААда бўлиб ўтади. Бош мураббий Фабио Каннаваро миллий чемпионатда иштирок этаётган футболчиларни чақирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААдаги ўқув-машғулот йиғини учун таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Владимир Назаров, Эдем Неманов;
Ҳимоячилар: Маҳмуд Муҳаммаджонов, Авазбек Ўлмасалиев, Отабек Ахадов, Достонбек Турсунов, Зафармурод Абдираҳматов, Алибек Давронов, Жаҳонгир Урзов, Дилшод Комилов, Иброҳимхалил Йўлдошев;
Ярим ҳимоячилар: Иброхим Иброҳимов, Хуршид Ғиёсов, Жасурбек Жалолиддинов, Шерзод Эсанов, Қувондиқ Рўзиев, Аббос Ғуломов, Жавохир Хусанов, Аброрабек Исмоилов, Икромжон Алибоев;
Ҳужумчилар: Рустам Турдимуродов, Азиз Холмуродов, Самандаржон Мавлонқулов, Анваржон Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов, Алишер Одилов, Ойбек Бозоров, Нодирбек Абдураззоқов.
