Россиялик пропагандист Соловёв Марказий Осиёга қарши "ҳарбий операция" ҳақида гапирди
Журналист Украинадаги вазиятни мисол қилиб келтирди ва Марказий Осиёда ҳам шундай бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Россиялик журналист Владимир Соловёв Марказий Осиё мамлакатларига қарши стратегик ҳарбий операция зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у ўз дастурида гапирган.
Соловёв миллий хавфсизлик учун Россия минтақага қарши стратегик ҳарбий операция бошлаши кераклигини таъкидлади.
Журналист Украинадаги вазиятни мисол қилиб келтирди ва Марказий Осиёда ҳам шундай бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
"Халқаро ҳуқуқ ва халқаро тартиб аҳамиятсиз. Агар миллий хавфсизлигимиз учун Украина ҳудудида стратегик ҳарбий операция бошлашимиз керак бўлса, нега худди шу сабабларга кўра таъсир зонамизнинг бошқа қисмларида ҳам операция бошлай олмаймиз?", деди журналист.
Шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиё мамлакатлари журналистнинг сўзларини миллий хавфсизликка таҳдид сифатида қабул қилишди.
Минтақадаги кўплаб сиёсатчилар ўз ташқи ишлар вазирликларини Россияга нота юборишга чақирмоқдалар.
Россиялик арбоблар аввал ҳам минтақа бўйича таҳдидли баёнотлар билан чиқишган.
Масалан, 2023 йилда ёзувчи Захар Прелипин Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақида гапирганди.