Фарғонада божхона пости раҳбари 4 йилга қамалди
У Қирғизистондан 80 та уяли телефонни қонунсиз ўтказиш эвазига 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.

Фарғонада божхона пости раҳбари пора билан қўлга олинди.
Вилоятда жойлашган чегара-божхона постлари раҳбаридан бири Қирғизистондан 80 та уяли телефонни қонунсиз ўтказиш эвазига 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди. Маълум бўлишича, у фуқарога маҳсулотни ўтказиб бериш эвазига пул сўраш ташаббуси билан чиққан.
Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди қарорига кўра, у 4 йил озодликдан маҳрум қилинди.
Шунингдек, у 3 йил божхона тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Аввалроқ Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар аниқланганди.