platina.uz
Жамият

Қува туманида қадимий шаҳарча қолдиқлари топилди

110 минг квадрат метр майдонни эгаллаган Қува қадимий шаҳарчаси харобалари Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисмида жойлашган.

Қува туманида қадимий шаҳарча қолдиқлари топилди

Қува туманида қадимий шаҳарча қолдиқлари топилди.

Фарғонадаги Қува қадимий шаҳарчасидан қолган деворларининг милоддан аввалги 3 асрдан милодий 10 асргача бўлган қисми топилди.

"Синхуа" ахборот агентлигининг ёзишича, ўзбек-хитой археологлар жамоасидан иборат Лоян-Фарғона қўшма археологик экспедицияси иштирокчилари ушбу топилма Ипак йўлидаги қадимий шаҳарнинг тарихий ривожланишини ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алмашинувларни ўрганиш учун муҳим моддий далил, деб ҳисоблайди.

110 минг квадрат метр майдонни эгаллаган Қува қадимий шаҳарчаси харобалари Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисмида жойлашган. Қадимги Ипак йўлидаги муҳим марказ сифатида бу минтақа Хитой билан икки минг йилдан ортиқ вақт давомида узоқ муддатли алоқаларга эга бўлган.

Археологларнинг дастлабки маълумотларига кўра, бир неча бор қайта қурилган истеҳкомлар узоқ вақт давомида - Парфия, Даюан ва Сўғд даврларидан тортиб Сомонийлар давригача ишлатилган.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Ўзбекистон ҳудудидан қадимий "темир шаҳар" излари топилгани айтилганди.

Марсманда Ипак йўли тизимидаги муҳим металлургия марказларидан бири сифатида қайд этилган бўлиб, айнан темир ишлаб чиқариш билан машҳур бўлган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid