platina.uz
Спорт

Ўзбекистон ёшлари эронликлар билан муроса йўлини танлади

Футбол бўйича Осиё кубогининг 2-тур ўйини бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлари эронликлар билан муроса йўлини танлади

Саудия Арабистонида ўтаётган Осиё кубоги 2-тур ўйинида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон термаси билан дуранг қайд этди.

Ҳар иккала жамоа ҳам майдонда бир-бирини аяб ҳаракат қилди, дейиш мумкин. Аммо ғалаба кўпроқ эронликларга зарурроқ эди.

Шу сабабдан иккинчи бўлимда улар ҳужумларни зўр берди. Бироқ якунда ҳисоб очилмади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Жанубий Корея термаси Ливан устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди.

3-тур ўйинлари 13 январ куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея жамоалари майдонга тушади.

Осиё кубоги, С гуруҳи, 2-тур

Эрон - Ўзбекистон 0:0

Ливан - Жанубий Корея 2:4.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid