Ўзбекистон ёшлари Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Терма жамоа бугун Ливанга қарши майдонга тушади.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.
Жумладан, термамиз бугун Ливанга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон — Ливан
7 январ | 19:00
Ўйин “Шаҳзода Фаисал Бин Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичида ўзбекистонликларга C гуруҳида Ливан, Эрон ва Жанубий Корея рақиблик қилади.