Тошкент вилоятида кадастр ходими қўлга тушди
У Бўстонлиқдаги 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар сўраган.

Кадастр ходимининг коррупцион ҳаракатига чек қўйилди.
Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходими сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда солиқ бошқармаси ходимлари ушланганди.
Улар гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилганини айтиб, суммани камайтириб беришни ваъда қилишган.