Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди
Сирдарё вилоятида эса Боёвут туманига ҳоким тасдиқланди.

Бахтиев Абдураҳмон Абдурашидович Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Абдураҳмон Бахтиев 1984 йилда туғилган.
Маълумоти олий 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетини тамомлаган.
2019 йилдан Президент Администрациясида масъул ходим лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Боёвут туманида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир ташкилий масала кўрилди.
Депутатлар томонидан Хазратқулов Ниёз Намазбоевич Боёвут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ниёз Хазратқулов 1983 йилда Сирдарё туманида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. Дилфуза Қамбарова Ширин шаҳар ҳокими бўлганди.