Метан заправкалар 24 соатлик иш режимига ўтади
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилди.

Эртага, 30 декабр соат 09:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча метан заправкалар 24 соатлик иш режимида фаолият юритади.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Шуни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситалари эгалари ёқилғи қуйишни эртадан бошлаб кун давомида, шу жумладан тунги соатларда ҳам ўзларига қулай вақтларда, навбатларни юзага келтирмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 12 декабрдан бошлаб заправкаларда чеклов ўрнатилганди. Ўшанда Қўшни давлатда юз берган техноген офат оқибатида Ўзбекистонга газ импорти вақтинча тўхтатиб қўйилганди.