platina.uz
Жамият

Илмий ходимлар таркибида ёшлар улушини 60 фоизгача оширилади

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимларни жалб қилиш ва стратегик аҳамиятга эга илмий йўналишларни барқарор молиялаштириш мақсадида Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади.

Илмий ходимлар таркибида ёшлар улушини 60 фоизгача оширилади

Фанлар академияси фаолияти такомиллаштирилади.

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–390-сон, 27.12.2025 й.) қабул қилинди.

Ушбу қарорни қабул қилишнинг асосий мақсадлари қуйидагиларни амалга ошириш орқали Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш ҳисобланади:

- янги илмий ишланмалар сони ва тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажмини 3 бараварга ошириш;

- илмий ходимлар таркибида ёшлар улушини 60 фоизгача ошириш;

- хорижий мамлакатларда фаолият кўрсатаётган илмий диаспорани Ўзбекистон илм-фанига реинтеграция қилиш.

Қарорга кўра, Фанлар академиясининг янги ишланмаларини тижоратлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Фан ва саноат интеграцияси кенгаши ташкил этилади.

2026 йилдан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги барча илмий лойиҳаларнинг сифатини ошириш мақсадида уларни илмий экспертизадан ўтказиш бўйича илмий-техник кенгашлар таркибига Фанлар академияси таклифига асосан ҳамраис номзоди киритилади.

2026 йил 1 апрелдан Фанлар академияси ўз тизимидаги илмий муассасаларда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда илмий ходимлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва илмий муассасалар фаолият самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этади.

2026 йил 1 январдан илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимларни жалб қилиш ва стратегик аҳамиятга эга илмий йўналишларни барқарор молиялаштириш мақсадида Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid