Адҳам Карабаев Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинланди
Аввал бу лавозимда Жобир Абдуллаев ишлаб келган.

Янги Наманган туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Абдуллаев Жобир Шарифовични Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги қарорларини тасдиқладилар.
Шунингдек, Карабаев Адҳам Жакбаралиевични Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор бир овоздан маъқулланди.