Хонанда Раҳматилло Юсупов вафот этди
У "Кетгим келмаяпти онажон"," Келинчак" каби қўшиқлар билан танилганди.

Хонанда Раҳматилло Юсупов вафот этди.
Унинг ўлимига узоқ давом этган оғир касаллик сабаб бўлган. Раҳматилло Юсупов 1981 йил, 15 сентябрь куни, Фарғона вилоятида дунёга келган. 100 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари бор. Оилали, икки фарзанднинг отаси бўлган.
У "Кетгим келмаяпти онажон"," Келинчак" каби қўшиқлар билан танилганди.
Хонанда Раҳматилло Юсупов ижод йўли, имижи, қўшиқлари Охунжон Мадалиевга жуда ҳам ўхшагани сабабли мухлислари уни "иккинчи Охунжон Мадалиев" деб эътироф этишган.