platina.uz
Жамият

Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйилади

Билагида кучи бор айрим спортчилар ҳам бундай жиноий гуруҳлар домига тушиб қолаётгани қайд этилди.

Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида жиноий тўдалар фаолиятига нисбатан қатъий ва очиқ муносабат билдирди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўяётган, тадбиркорларга босим ўтказиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга уринаётган, иқтисодиётга жиддий зарар етказаётган, мураккаб молиявий жиноятлар содир этаётган ҳамда ўзини “қози” деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларига ноқонуний аралашаётган айрим жиноий тўдалар кузатилмоқда.

Ачинарлиси, “осон пул топиш” илинжида билагида кучи бор айрим спортчилар ҳам бундай жиноий гуруҳлар домига тушиб қолаётгани қайд этилди.

Энг ташвишли жиҳати эса Ўзбекистон фуқароларидан иборат айрим жиноий гуруҳларнинг чет давлатларда ҳам фаолият юритаётгани мамлакатимизнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатаётганидир.

“Ҳамма эшитиб олсин: бундай жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз!”, деди давлат раҳбари.

Шунингдек, президент Ўзбекистонда фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторларни ҳар қандай шароитда ҳимоя қиладиган мустаҳкам давлат тизими, Конституция ва қонунлар мавжуд эканини алоҳида урғулади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid