platina.uz
Жаҳон

Туркияда Янги йил арафасида юздан зиёд киши қўлга олинди

Улар байрамлар пайтида аҳолига ҳужумларни режалаштиришда гумонланган. 

Туркияда Янги йил арафасида юздан зиёд киши қўлга олинди

Туркия расмийлари байрам кунлари ҳужумлар режалаштиришда гумон қилинган 100 дан ортиқ одамни ҳибсга олди.

Туркия расмийлари Рождество ва Янги йил байрамлари пайтида ҳужумларни режалаштиришда гумон қилиниб, Ислом давлатининг 115 нафар аъзосини ҳибсга олди.

Истанбул Бош прокуратураси полиция шаҳар бўйлаб 120 дан ортиқ жойларда рейдлар ўтказганини ва уларнинг рўйхатидаги деярли барча гумондорларни ҳибсга олганини хабар қилди. Прокуратура маълумотларига кўра, байрам мавсумидаги ҳужумлар асосан мусулмон бўлмаганларга қарши режалаштирилган.

Туркия расмийлари мунтазам равишда жиҳодчи гуруҳлар ҳали ҳам фаол бўлган қўшни Суриядан келгани айтилган ИШИД аъзоларига қарши рейдлар ўтказадилар. 19 декабр куни Ички ишлар вазири Али Ерликая икки ҳафта ичида ушбу айблов бўйича 170 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Терговчиларнинг фикрича, улар террорчи гуруҳга молиявий ёрдам кўрсатган ва илгари аъзо бўлган. Ҳибсга олишлар Истанбул, Анқара ва яна 30 та вилоятда амалга оширилган, деб тушунтирди вазир ўзининг Facebook саҳифасида.

Сўнгги кунларда Туркия разведкаси Афғонистон ва Покистон чегарасида ИШИД етакчиси гумон қилинган шахс ҳибсга олинганини эълон қилди ва у ерда ҳам, Европада ҳам ҳужумларни режалаштираётганини даъво қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid