platina.uz
Жамият

Акмал Шукуровнинг жазосини енгиллаштирган судя лавозимидан олинди

У ёзма аризасига биноан ҳамда "одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги" учун ишдан кетган. 

Акмал Шукуровнинг жазосини енгиллаштирган судя лавозимидан олинди

Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштирган судя лавозимидан озод этилди. Судялар олий кенгаши хабар берди.

Президентнинг 2025 йил 25 декабрдаги фармойишларига мувофиқ:

Мирзажонов Муроджон Кодирович– ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек:

Ғаниев Фарходжон Боқижонович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раиси лавозимидан озод этилди.

Абабакиров Муроджон Абдуқохорович ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бир кишини уриб комага туширган Шукуров дастлаб 8,1 йилга қамалган ва сўнгра жазо енгиллаштирилди. Апелляция суди олти йиллик қамоқ жазосини белгилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid