Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига мурожаат йўллайди
Бу Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтарадиган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси бўлиши айтиляпти.

Тез кунда Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта охирида Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома йўллайди.
Ушбу мурожаатнома мамлакат тараққиётининг яқин истиқболдаги стратегик йўналишларини белгилаб берувчи, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтарадиган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси бўлиши айтиляпти.
Мурожаатномани қуйидаги телеканаллар орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин:
- МТРК тизимида: O‘zbekiston 24, O‘zbekiston, Yoshlar, Mahalla, Madaniyat va ma’rifat, Toshkent, Dunyo bo‘ylab, O‘zbekiston tarixi ҳамда 12 та ҳудудий телеканаллар.
- Нодавлат телеканалларда: MY5, Sevimli, Uzreport TV, Milliiy TV, Zo‘r TV.
Шунингдек, онлайн трансляция Президентнинг расмий саҳифаларида ҳам намойиш этилади.