platina.uz
Жамият

"Li Auto" автомашиналари рекламасида қонунбузилиши аниқланди

Оқибатда истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур шаклланган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар асосида қарор қабул қилиш хавфи пайдо бўлган. 

"Li Auto" автомашиналари рекламасида қонунбузилиши аниқланди

“Yas-Petrolium Trade” МЧЖга (“Li Auto” автомашиналари рекламасида) қонунбузилиш ҳолати юзасидан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида “Li Auto New Energy Vehicles” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланди.

Хусусан, компаниянинг расмий telegram канали ва instagram саҳифасида “Li Auto” ни расмий дилери эканлиги бўйича ёлғон ва чалғитувчи рекламалар жойлаштирилганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур шаклланган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар асосида қарор қабул қилиш эҳтимоли вужудга келган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Yas-Petrolium Trade” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid