platina.uz
Жамият

Тошкентда адвокат 2 минг доллар билан қўлга тушди

У гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламасликни мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган. 

Тошкентда адвокат 2 минг доллар билан қўлга тушди

Адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилган.

Унда пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тожикистондан олиб келинган 100 кгдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинганди.

Булунғурда яшовчи шахслар гиёҳванд моддаларини келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid