Samsung Galaxy S26 тақдимоти февралда бўлиб ўтади
Ноябр ойида Android Headlines ва OnLeaks Galaxy S26 Plus’нинг CAD суратларини ва дизайн тафсилотларини эълон қилди.

Samsung Galaxy S26 смартфони серияси тақдимоти февралга кўчирилди, савдо эса март ойида бошланиши кутилмоқда.
Galaxy S26 Edge модели бекор қилингани ортидан юзага келган чалкашликлардан сўнг, янги маълумотларга кўра Samsung Galaxy S26 серияси энди феврал ойида Galaxy Unpacked тадбирида намойиш этилиши, смартфонлар эса март ойида савдога чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Samsung Galaxy S26 чиқарилиш санаси кечиктирилдими?
Ишончли инсайдер Ice Universe X ижтимоий тармоғида Samsung Galaxy S26 серияси Galaxy Unpacked тадбирида феврал ойида тақдим этилиши, смартфонлар эса март ойида савдога чиқарилишини маълум қилди. Ice Universe анчадан бери Samsung айнан мана шундай режа асосида иш тутишини айтиб келади.
Бунгача Кореянинг бизнес ва молия сайти ChosunBiz ноябр ойида Samsung’даги манбага таяниб, компания ўзининг дастлабки тақдимотини январ охирида ўтказишини хабар қилганди. Бу ҳолда Galaxy S26 серияси феврал ойида сотувга чиқарилиши — яъни Galaxy S25 билан бир хил графикда бўлиши керак эди.
Samsung Galaxy S26 аниқ қачон чиқарилади?
Ҳозирча аниқ сана ҳақида миш-мишлар йўқ, бироқ Samsung одатда смартфонларини феврал ойида тақдим этиши одатий ҳол.
Масалан, Galaxy S23 ва Galaxy S22 —2022 2023 февралда тақдим этилган.
Galaxy S20 — феврал 2020 да тақдим этилиб, март ойида савдога чиққан. Galaxy S10 ҳам худди шундай бўлган.
Одатда Galaxy S сериялари тақдимотдан икки ҳафта ўтиб сотувга чиқади. Шундай экан, агар Ice Universe маълумоти тўғри бўлса, Galaxy S26 серияси феврал охирида намойиш этилиб, март ойида савдога чиқади.
Нега Samsung Galaxy S26 чиқарилиш санаси кечиктирилди?
Эҳтимол, бу кечикиш эмас, балки одатий график ўзгаришидир. Тарихан Samsung Galaxy S сериясини одатда феврал ойида чиқаради. Олдинги хабарларда Samsung Galaxy S26 Edge моделини бекор қилгани, у Galaxy S26 Plus ўрнини эгаллаши режалаштирилгани ва бу кечикиш сабабларидан бири бўлгани айтилган эди.
Ноябр ойида Android Headlines ва OnLeaks Galaxy S26 Plus’нинг CAD суратларини ва дизайн тафсилотларини эълон қилди. Маълумотларга кўра:
-Galaxy S26 Plus қалинлиги — 7,35 mm
-Galaxy S25 Plus — 7,3 mm
-Galaxy S25 Edge — атиги 5,8 mm эди.
Ҳозирча Samsung Galaxy Edge брендида бутунлай воз кечганми ёки Galaxy S26 Edge моделини 2026 йил май ойида чиқаришни режалаштиряптими — номаълум.