platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг дезинформацияга қарши кураши Туркияда қизиқиш уйғотди

Анқарада 24/7 режимида мониторинг қилиб, асосланмаган, фейк, манипулацион маълумотни аниқлаш ва ишончлисини тақдим этиш бўйича яратилган, сунъий интелллектга интеграция қилинган электрон тизим таништирилди.

Ўзбекистоннинг дезинформацияга қарши кураши Туркияда қизиқиш уйғотди

Жорий йилнинг 18-19 декабр кунлари Туркия Президенти ҳузуридаги коммуникациялар Бош бошқармаси ташаббуси билан Анқара шаҳрида Туркий дунё давлатлари дезинформацияга қарши кураш форуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон медиа соҳаси масъуллари ва вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этди. Форумда Президент администрацияси коммуникациялар департаменти ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов дезинформацияга қарши курашиш борасида юртимизда қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистоннинг бу борадаги позицияси “назорат эмас, йўналтириш, тақиқлаш эмас, ўқитиш, ўргатиш” эканлиги таъкидланди. Иштирокчи давлат вакилларида бу стратегия қизиқиш уйғотди ва ушбу йўналишда тажриба алмашиш истагини билдиришди.

Шунингдек, делегациямиз Туркия Президенти ҳузуридаги коммуникациялар Бош бошқармаси бошлиғи Бурҳониддин Дуран билан тор доирада мулоқот қилди. Учрашувда дезинформацияга қарши курашишда икки давлат ҳамкорлигини кучайтириш, мавжуд имкониятларни ишга солиш масаласи муҳокама қилинди ва муҳим келишувларга эришилди.

Форум доирасида панел-сессиялар ҳам ташкил этилди. Унда туркий давлатлар делегацияси вакиллари дезинформацияга қарши курашишнинг аҳамиятига тўхталиб, ҳамкорликда юқори натижаларга эришиш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Тадбирнинг энг эсда қоларли қисми Туркия Президенти ҳузуридаги коммуникациялар Бош бошқармасида ташкил этилган дезинформацияга қарши курашиш марказига ташриф бўлди. Меҳмонларга барча медиа манбаларни 24/7 режимида мониторинг қилиб, асосланмаган, фейк, манипулацион маълумотни аниқлаш ва ишончлисини тақдим этиш бўйича яратилган, сунъий интелллектга интеграция қилинган электрон тизим таништирилди.

Ҳамза Жумаев

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid