platina.uz
Жамият

Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” вице-президенти билан учрашди

 Ўзбекистонда "Дисней"нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси очилиши мумкин. 

Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” вице-президенти билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” компаниясининг вице-президенти, "Эмми" мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашув ўтказди.

Мақсад — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш:

- Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда "Дисней"нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилди.

Халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган “Cinema Park” креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган "Диснейланд" тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid