Маликахон Қаландарова Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди
У аввал Судялар олий кенгашининг судяси лавозими ишлаган.

Маликахон Қаландарова Олий суд раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлиси қарори билан Каландарова Маликахон Пирназаровна Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Судялар олий кенгашининг судяси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Маликахон Каландарова фаолиятида назария ва амалиётни уйғун тарзда олиб бораётган тизим вакиласи. Ўн уч йиллик судьялик тажрибасига эга. Юридик фанлари номзоди, доцент. Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси.