platina.uz
Иқтисод

Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефт ва газ масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди

Platina.uz манбасига кўра, ушбу вазифани Хуршид Мустафаев бажаради. 

Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефт ва газ масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефт ва газ масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди.

Мақсад — соҳада бошқарувни кучайтириш, тизимли ислоҳотларни амалга ошириш экани таъкидланган.

Platina.uz манбасига кўра, ушбу вазифани вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Мустафаев бажаради.

Мустафаев 1981 йилда Бухорода туғилган, миллати ўзбек. У олий маълумотга эга, 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ва 2014 йилда Ритсумеикан университетини тамомлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid