Профессор Ойбек Яқубжанов вафот этди
У Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ректори каби лавозимларда ишлаган.

Андижон вилояти аграр соҳаси ривожига ҳисса қўшган таниқли олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Ойбек Яқубжанов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Ойбек Яқубжанов узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ва агросаноат тизимида самарали фаолият олиб борди.
Марҳум фаолияти давомида Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ректори, шунингдек, қатор масъул раҳбарлик ва илмий лавозимларда ишлаган.
Профессор Ойбек Яқубжанов илмий-педагогик фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тайёрлаган.