platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради

Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито, Бош вазир Санаэ Такаичи, Парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари ва бошқалар билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. 

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18-20 декабр кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито, Бош вазир Санаэ Такаичи, Парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва етакчи университетлар ректорлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Ишбилармонлик дастури доирасида Япониянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокидаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари атрофлича муҳокама қилинади. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади. Тадбир доирасида “яшил иқтисодиёт” ва барқарор тараққиёт, ўзаро боғлиқлик ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Саммит якунлари бўйича Токио декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid