Қўқонлик табиб Иқбол Солиев қамалди
Унга халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш айби билан маъмурий жазо берилди.

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.
Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, халқ табобати билан шуғулланувчи фуқаро Иқбол Солиев (1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Суднинг қарорига кўра Иқбол Солиевга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Биринчи инстанция судининг қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Маълумот учун: фуқаро Солиев 2025 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима солинган эди.