platina.uz
Жамият

Ўткиржон Муйсиналиев Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар бўлмаган

Platina.uz яқинда унинг ишдан кетганини ёзганди. Аслида вазият бошқача бўлиб чиқяпти.

Ўткиржон Муйсиналиев Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар бўлмаган

Platina.uz сайтида "Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари в.в.б Ўткиржон Муйсиналиев ишдан олинди" номли хабар берилганди. Аслида вазият бошқача бўлиб чиқяпти.

2025 йил феврал ойида Жиззах вилояти ҳокимининг фармойиши билан Муйсиналиев Ўткиржон Алишеровичга вилоят ҳокими ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш юклатилган. Ҳужжатда сабаби келтирилмаган.

2025 йил декабрга келиб, Муйсиналиев ушбу вазифадан озод этилгани ҳақида хабар келди. Platina.uz вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимияти билан боғланди.

Ҳокимиятдагилар ҳокимнинг инвестициялар бўйича ўринбосари вазифасига вақтинча Азиз Ибрагимов тайинланганини тасдиқладилар. Бу ҳам вақтинча ўринбосар.

Ўткиржон Муйсиналиев хизмат сафари якунлангани сабабли ўзининг асосий иш жойи – Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига қайтган.

Асосий ўринбосар деб кўрсатилган Иброҳим Комилов бир йилдан бери бетоб ва даволанишда бўлган, ҳозир унинг лавозимдан олинган ё олинмагани номаълум.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятни аниқлаштириб берса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Platina.uz ушбу масалага ойдинлик киритди ва тушунмовчилик учун Ўткиржон Муйсиналиевдан узр сўрайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid