Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Юнусобод ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Аброрхўжа Саидалиев 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий – 2017 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2021 йилда – Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2018 йилдан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ишлаб келган ва 2022 йилнинг июн ойидан ушбу туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аввал Даврон Исматов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланганди.