Қурилиш вазирлиги биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
Бино учун бошланғич нарх 130 млрд сўмдан ошиқни ташкил этган. Аукционда “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ ғолиб чиқди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маъмурий биноси қарийб 182,5 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда E-auksion маълумотларида келтириб ўтилган. Аукционда “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ ғолиб чиқди.
Бино Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси 6-уй манзилда жойлашган.
Аукцион 16 декабр куни ўтказилган ва бир соат давом этган. Бино учун бошланғич нарх 130 млрд сўмдан ошиқроқни ташкил этган.
Ушбу бино Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 мартдаги 146-сонли қарори асосида хусусийлаштирилмоқда.