platina.uz
Жамият

Мармар тошлар орасига яширилган 37,5 кг гиёҳванд модда аниқланди

Чет эллик шахс қурилишда фойдаланиладиган тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яшириб мамлакатга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса уларни сотиш билан шуғулланган. 

Мармар тошлар орасига яширилган 37,5 кг гиёҳванд модда аниқланди

Мармар тошлар орасига яширилган наркотик моддалар фош қилинди.

Республика миқёсида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари ўтказилмоқда. Унда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1992 й.т., хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда мамлакатимизга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса ушбу ажал оғусини сотиш билан шуғулланишган.

Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ томонидан Божхона бошқармаси катта тезкор ходими ва туман кадастр бўлими раҳбари қўлга олинганди.

Контрабандага қарши курашиш бўлими ходими ноқонуний тарзда фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid