Илон Маск бойлик бўйича янги рекорд ўрнатди
Space X компанияси қийматининг кескин ошиши фонида Илон Маскнинг бойлиги 677 миллиард долларга етди. У дунёдаги биринчи триллионер бўлишга жуда яқин турибди.

Илон Маск тарихда илк бор бойлиги 600 миллиард доллардан ошган шахсга айланди.
Space X компанияси қийматининг кескин ошиши фонида Илон Маскнинг бойлиги 677 миллиард долларга етди. Натижада у инсоният тарихида илк бор шахсий бойлиги 600 миллиард доллардан ошган одамга айланиб, дунёдаги биринчи триллионер бўлиш сари навбатдаги муҳим қадамни ташлади.
Илон Маск дунёдаги илк триллионер бўлиш сари яна бир улкан қадам ташлади. Шу ой бошида Маскга тегишли SpaceX ракета компанияси акцияларни сотиб олиш бўйича тендер таклифини эълон қилди ва унда компания қиймати 800 миллиард долларга баҳоланди. Бу август ойидаги 400 миллиард долларлик баҳодан икки баравар юқори. Бу ҳақда компаниянинг икки нафар инвестори Forbes нашрига маълум қилган.
Натижада SpaceXʼнинг тахминан 42 фоиз улушига эга бўлган Маскнинг бойлиги 168 миллиард долларга ошиб, 15 декабрь ҳолатига кўра 677 миллиард долларга етди. Шундай қилиб, Маск тарихда илк бор бойлиги 600 миллиард доллардан ошган инсон бўлди. Бунгача ҳеч кимнинг бойлиги 500 миллиард доллардан юқори бўлмаган.
Мазкур тендер таклифи SpaceXʼнинг 2026 йилда акцияларни оммавий сотувини ўтказишни режалаштираётгани билан боғлиқ бўлиб, компания тахминан 1,5 триллион долларга баҳолаши мумкин.
Ҳатто акциялар кўзланган баҳодаги сотилмаса ҳам, Forbes ҳисоб-китобларига кўра, SpaceXʼдаги тахминан 336 миллиард долларлик улуши ҳозир Маскнинг энг қиммат активига айланди. Teslaʼдаги 12 фоизлик улуши эса 197 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳисоб-китобга 2018 йилда берилган, аммо 2024 йил январида Делавер штати суди томонидан бекор қилинган бош директорлик опсионлари киритилмаган.
Forbes ушбу опционларнинг қийматини, Маскнинг Делавер Олий судига берган апелляцияси натижаси кутилаётганини инобатга олиб, 50 фоизга камайтириб, 69 миллиард доллар деб баҳолаган.
Агар Маск апелляцияни ютқазса ҳам, Тесла унга триллионер бўлишнинг муқобил йўлини тақдим этиши мумкин. Сабаби, ноябр ойида Тесла акциядорлари рекорд даражадаги маош пакетини маъқуллади.
Агар Тесла келгуси ўн йил ичида бозор қийматини саккиз баробардан кўпроқ ошириш каби “Марсга учиш” деб аталган кўрсаткичларга эришса, Маск солиқлар ва чекланган акцияларни очиш харажатларидан олдин ҳисоблаганда, 1 триллион долларгача бўлган қўшимча акцияларни қўлга киритиши мумкин.
Бундан ташқари, Маскнинг XAI Holdings компанияси янги инвестиция жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда. Бу жараёнда компания 230 миллиард долларга баҳоланиши мумкин.
600 миллиард долларлик бойлик чегарасидан ошиб ўтиш Маскнинг сўнгги беш йил ичида эришган кетма-кет ютуқларининг навбатдагиси холос. 2020 йил март ойида унинг бойлиги атиги 24,6 миллиард доллар эди. Тесла акцияларининг кескин ўсиши туфайли у ўша йилнинг августида бойлиги 100 миллиард доллардан ошган тарихдаги бешинчи одамга айланди. 2021 йил январьида эса қарийб 190 миллиард долларлик бойлик билан илк бор дунёнинг энг бой одами бўлди.
2021 йил сентябрида Маск 200 миллиард долларлик бойликка эга бўлган тарихдаги учинчи инсон бўлди (ундан олдин Амазон асосчиси Жефф Безос ва LMVH раҳбари франциялик Бернард Арно бу маррани забт этган).
Кейинчалик Маск 2021 йил ноябрида 300 миллиард, 2024 йил декабрида 400 миллиард ва 2025 йил октябр ойида 500 миллиард долларлик кўрсаткичларга эришди. (Oracle асосчиси Ларри Эллисон 300 ва 400 миллиард доллар чегараларини босиб ўтган ягона бошқа инсон ҳисобланади.)