platina.uz
Спорт

FIFA The Best: Дембеле дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди

2025 йилнинг энг яхши мураббийи унвонини эса ПСЖ устози Луис Энрике қўлга киритди. 

FIFA The Best: Дембеле дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Қатар пойтахти Доҳада ФИФАнинг "2025 йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими якунланди.

ПСЖ юлдузи Усмон Дембеле бу йил жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилди. У аввал "Олтин тўп"ниям қўлга киритганди.

Маросимнинг тўлиқ натижалари қуйидагича:

-2025 йил ФИФАнинг энг яхши футболчиси – Усмон Дембеле (ПСЖ, Франция).
-2025 йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Аитана Бонмати (Барселона, ​​Испания).

-2025 йилнинг энг яхши мураббийи – Луис Энрике (ПСЖ).
2025 йилнинг энг яхши аёллар мураббийи – Сарина Вигман-Глоцбах (Англия).

2025 йилнинг рамзий жамоаси – Доннарумма, Ҳакими, Пачо, ван Дейк, Мендес, Палмер, Беллингем, Витиня, Педри, Ямал, Дембеле.

2025 йилнинг энг яхши аёллар футбол жамоаси – Ҳамптон, Бронзе, Батлле, Уилямсон, Паредес, Бонмати, Гуижарро, Пина, Cалдентей, Руссо, Путеллас.

2025 йилнинг энг яхши футбол дарвозабони – Жанлуижи Доннарумма (Манчестер Сити, Италия терма жамоаси).

2025 йилнинг энг яхши аёллар футбол дарвозабони – Ҳанна Ҳамптон (Челси, Англия терма жамоаси).

2025 йилнинг энг яхши голи – Сантяго Монтиэл.

2025 йилнинг энг яхши аёллар футбол голи – Лисбет Овалле.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid