platina.uz
Жамият

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари тегишли идоралари билан мазкур воқеа юзасидан иш олиб бораётганини маълум қилди. 

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди.

АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган фожеали отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.

Отишмада тўққиз киши ҳам жароҳат олди, улардан бири шифохонадан чиқарилди, иккинчиси эса оғир, аммо барқарор аҳволда.

АҚШ расмийлари жиноятда гумонланувчини ҳибсга олганини эълон қилишди: у 24 ёшли Бенжамин Эриксон, у аввал Вашингтонда яшаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid