Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга учиб кетади
У ерда халқаро форумда қатнашади, қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11-12 декабр кунлари амалий ташриф билан Туркманистонга боради.
Давлат раҳбари Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтиш керак, Парагвай президенти Саняго Пеня 11-13 декабр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.