Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
2025 йил якунига инфляция прогнози 7,3 фоизга пасайтирилди.

Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 11 декабрдаги йиғилиши якунлари эълон қилинди.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Инфляция пасайишда давом этмоқда: ноябрда умумий инфляция йиллик — 7,5%, базавий инфляция — 6,3%.
2025 йил якунига инфляция прогнози 7,3% га пасайтирилди.
2026 йил инфляция прогнози 6,5% атрофида.
Иқтисодий ўсиш юқори: йил якуни бўйича 7–7,5% кутилмоқда.
Таклиф омиллари бўйича хатарлар сақланмоқда (озиқ-овқат таклифи, транспорт нархлари ва тартибга солинадиган нархлар индексацияси).
Инфляция ва инфляцион кутилмалар пасайиши фонида реал фоиз ставкалари юқори бўлиб, миллий валютада жамғармалар ўсмоқда.
Молиявий инклюзивлик ошиши сабабли чакана кредитлаш юқори суръатда давом этмоқда ва бу келгусида инфлятсион босимни кучайтириши мумкин.
Пул-кредит шароитлари инфляциянинг пасайиш траекториясига эришиш мақсадида қатъий даражада сақланади; заруратга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026 йил 28 январь кунига белгиланган.