platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари дунёдаги энг қадимий масжидлардан бирига ва Катта Миср музейига ҳам борди. 

Саида Мирзиёева "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср Бош имоми, "Ал-Азҳар" мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.

Шайх ҳазратларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказилди.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Шунингдек, Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида "Ал-Азҳар" мажмуаси Бош имоми Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тинчлик, ўзаро англашув ва инсон қадр-қимматини юксалтириш орқали мукофот миссиясини амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Инсоний биродарлик декларациясида белгиланган тамойилларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, глобал миқёсда ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

"Шунингдек, энг қадимий масжидлардан бири – Ал-Азҳарни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлдик.

Гиза пирамидалари ёнидаги янги улкан музей мажмуаси - Катта Миср музейини катта қизиқиш билан томоша қилдим", дея маълум қилган Мирзиёева.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid