Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Отабек Мавлонбердиев аввал Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Отабек Мавлонбердиев Сирдарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори эълон қилинди.
Отабек Мавлонбердиев ушбу тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди.