platina.uz
Жамият

Оҳангарон тумани ҳокими ишдан олинди

Унинг ўрнига Баҳромжон Норқобилов ҳоким лавозимига тасдиқланди.

Оҳангарон тумани ҳокими ишдан олинди

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Оҳангарон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Дониёр Мадиримов вазифасидан озод қилинди.

Сессияда маъруза қилган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Баҳромжон Норқобилов номзодини Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тавсия қилди.

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгаши Баҳромжон Норқобиловни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

Сессияда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid