platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида 250 минг долларга ер сотмоқчи бўлган юрист ушланди

 Қашқадарёда эса туман газ таъминоти бўлими ходими пора билан ушланди. 

Тошкент вилоятида 250 минг долларга ер сотмоқчи бўлган юрист ушланди

Ер муносабатларига оид ноқонуний ҳолатлар фош этилди.

Оҳангарон тумандаги унитар корхона юристи, муқаддам судланган шахс харидорга Нурафшон шаҳрида паррандачилик билан шуғулланувчи хусусий корхонага ажратилган 90 сотих бўш ер майдонини 250 минг АҚШ долларига сотишини айтади.

Шу билан бирга, кадастр идораларидаги танишлари орқали мазкур ушбу ер майдонида коттежлар қурилишига рухсат олиб беришини ҳам ваъда қилиб, ўз “хизмати” учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у аванс сифатида 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, туман газ таъминоти бўлими ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманидаги давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини харидорга 500 млн. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бошқа бир қайд этилган ҳолатда, муқаддам судланган, ҳозирда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс Бухоро шаҳрида яшовчи фуқародан унинг фойдаланувида бўлган умумий майдони 1 250 квадрат метр кўчмас мулк объекти тоифасини ўзгартириб, тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига, 14 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур жиноят ишларига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам суриштирув жараёнлари амалга оширилмоқда.

Аввал Фарғонада Кадастр агентлиги бош инспектори қўлга тушганди.

У фуқарога жарима қўлламаслик ҳамда ерни қонунийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid