platina.uz
Жаҳон

Neftlix компанияси Warner Brosʼни 72 млрд долларга сотиб олади

 Бу Голливуддаги энг йирик битимлардан бири бўлиши мумкин. Филм саноатида янги йирик гигант шаклланади. 

Neftlix компанияси Warner Brosʼни 72 млрд долларга сотиб олади

Neftlix Warner Brosʼнинг кино ва стриминг бизнесларини 72 миллиард долларга сотиб олади.

Компания узоқ давом этган рақобат жараёнида Comcat ва Paramount–Skydanceʼдан устун келиб, муваффақиятли харидор бўлди.

Neftlix Warner Brosʼнинг кино ва стриминг бизнесини 72 миллиард долларга сотиб олади.

Бу Голливуддаги энг йирик битимлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Warner Bros “Гарри Поттер”, “Тахтлар ўйини” каби машҳур франшизалар, шунингдек HBO Max стриминг хизматига эгалиги билан танилган.

Битим якунланса, фильм саноатда янги йирик гигант шаклланади. Бироқ битим ҳали рақобат органлари томонидан маъқулланиши керак.

Кино саноатидаги айрим гуруҳлар, жумладан Америка Ёзувчилар Гилди, битимни танқид қилиб, бу ишчилар ва истеъмолчиларга салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Neftlix ҳаммуассиси Тед Сарандос компания битим бўйича махсус органлардан рухсат олинишига жуда ишончи комил эканини, жараён тўлиқ тезликда кетаётганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Warner Brosʼнинг бой кутубхонаси ва Neftlix ʼнинг “Stranger Things” каби машҳур сериаллари бирлашганда, томошабинларга янада қизиқарли ва сифатли контент тақдим қила олади.

Сарандос қўшимча қилди:

“Warner Bros ўтган аср кўнгилочар дунёсини яратган бўлса, биз биргаликда кейинги асрни шакллантирамиз”.

Warner Bros филмлари кинотеатрларда намойиш этилиши давом этади. Warner Bros телевидение студияси бошқа платформалар учун ҳам контент ишлаб чиқаришда давом этади. Neftlix эса ўз платформаси учун махсус маҳсулотлар яратишда давом этади.

WB президенти ва бош директори Дэвид Заслав эса ушбу келишув дунёдаги энг буюк фильм ишлаб чиқарувчи икки компанияни бирлаштиришини қўшимча қилди.

"Neftlix билан бирлашиш орқали биз одамлар бутун дунёда авлодлардан авлодларга энг таъсирчан фильмлардан баҳраманд бўлишини таъминлаймиз” — деди у.

Нақд ва акциялар кўринишидаги битим ҳар бир WB акцияси учун 27,75 долларни ташкил этади, компания қарзлари ва акцияларининг умумий қийматини ўз ичига олган умумий корпоратив қиймат қарийб 82,7 миллиард долларни ташкил этади. Акцияларнинг соф қиймати ёки нақд нархи — 72 миллиард доллар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid