Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуққача пасайиши мумкин.

Жорий йилнинг 8-10 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. 8-9 декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.
10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.