Президент Гулистондаги портлашда жабрланганлар аҳволидан хабар олди
Шаҳардаги овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаб, 29 нафар одам жароҳат олган эди.

Президент Гулистондаги портлашда жабрланганлар ҳолидан хабар олди.
Икки кун олдин Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаб, 29 нафар одам жароҳат олган эди.
Бугун Президент Сирдарёга ташрифи доирасида шифохонага келиб, улардан хабар олди, яқинлари билан суҳбатлашди.
Бир неча кун аввал Сирдарёдаги кафеда портлаш юз берганди. Оқибатда 3 киши вафот этди.
Портлаш сабаб ёнғин юз берган, 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ва тан жароҳатлари олган. 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир экани айтилган.