platina.uz
Жаҳон

Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Федерика Могерини мазкур лавозимда 2014-2019 йилларда ишлаган, аввал Италия ташқи ишлар вазири ҳам бўлган. 

Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари қўлга олинди
Фото: Platina.uz

Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари, Еврокомиссия етакчисининг собиқ ўринбосари Федерика Могерини фирибгарлик иши бўйича қўлга олинди.

Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича собиқ олий вакили, ҳозирда Европа коллежи ректори (2020 йилдан буён) Федерика Могерини Белгияда ҳибсга олинди.

Иш ЕИ томонидан молиялаштириладиган ёш дипломатларни тайёрлаш дастурига алоқадор. Гап 2021-2022 йилларда Европа коллежига берилган ўқув дастурини ўтказиш тендерига тааллуқли. Таъкидланишича, иш доирасида "коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва касб сирини бузиш" ҳолатлари текширилмоқда.

Euronewsʼга кўра, жами уч нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улар орасида Могеринидан ташқари Стефано Саннино (италиялик дипломат ва Европа ташқи алоқалар хизматининг собиқ бош котиби) ҳам бор. Учинчи қўлга олинган шахс Европа коллежининг менежери дейилмоқда.

Федерика Могерини мазкур лавозимда 2014-2019 йилларда ишлаган, Италия ташқи ишлар вазири ҳам бўлган. Ундан сўнг Жозеф Боррел ммазкур лавозимга келганди.

Белгия полицияси иш бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid