platina.uz
Жамият

Сирдарёда адлия ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди

Бу ҳақда Гулистон тумани ИИБ бошлиғининг адлия бошқармасига йўллаган тақдимномасида айтилади. 

Сирдарёда адлия ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди

Сирдарёда адлия тизими ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.

Бу ҳақда Гулистон тумани ИИБ бошлиғи тақдимномасида айтилади.

Ҳужжатга кўра, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази ва бир қатор шахслар фаолиятида қонунбузилиш аломатларини аниқлади.

Хизмат текшируви материалларига кўра, 2025 йил 18 февралда “Ал Азиз Умиджон Файзи” номли нодавлат ташкилотнинг қайта рўйхатдан ўтказилиши жараёнида ҳужжатларни расмийлаштириш ва имзо қўйиш тартибида қўпол хатолар ҳамда сохталаштириш ҳолатлари юзага келган.

Текширувда фуқаро М.М. Р. нинг аралашуви билан ташкилот улуши устидан олди-сотди битими ҳужжатлари расмийлаштирилгани, бироқ жараёнда имзо ва бармоқ изи бошқа шахс номига расмийлаштирилгани аниқланган. Жабрланувчи К.Н. нинг кўрсатмаларига кўра, у мазкур битим бўйича ҳеч қандай ҳужжат имзоламаган, бироқ давлат хизматлари маркази орқали унинг номидан электрон имзо ва бармоқ изи киритилган.

Судга оид техник ва дактилоскопик экспертизалар бу шубҳани тасдиқлади: ҳужжатларга қўйилган электрон бармоқ изи М.М. Р. га эмас, 1991 йилда туғилган М. М.М қизига тегишли экани аниқланган. Шунингдек, “Ал Азиз Умиджон Файзи” НТМнинг қайта рўйхатдан ўтказилишини амалга оширган давлат хизматлари маркази ходими А. О. Вазирлар Маҳкамасининг қайта рўйхатдан ўтказиш тартибига доир низом талабларига риоя қилмагани бўйича хулоса берилган.

Ҳолат бўйича Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳам текширувга жалб қилинган. Экспертизалар, тушунтиришлар ва қўшимча ҳужжатлар асосида ходимларнинг хизмат интизоми бузилган-бузилмаганини аниқлаш мақсадида уларга нисбатан расмий хизмат текшируви тайинланди.

Текширув натижаларини расмийлаштириш учун уч кунлик муддат белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid